Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони хорижликларга кўчмас мулк сотиб олиш шартларини енгиллаштиради
Ҳукумат ички кўчмас мулк бозорида таклиф ҳажмини оширишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, Қироллик хориждан глобал инвесторлар ва девелоперларни жалб қилмоқчи.
Саудия Арабистони чет элликларга кўчмас мулк сотиб олиш шартларини енгиллаштиради. Янгиликлар 2026 йил бошида кучга киради.
Arab News хабарига кўра, Қироллик расмийлари хорижликлар билан битим тузиш мумкин бўлган манзиллар рўйхатини тайёрламоқда. Режаларда пойтахт Ар-Риёз ва Жидда шаҳри тилга олинган. Макка ва Мадинада ҳам қўшимча шартлар ва маҳаллий идоралар назорати остида уй-жой сотиб олиш мумкин бўлади.
Илгари чет элликлар Саудия Арабистонида фақат икки ҳолатда кўчмас мулк сотиб олиши мумкин эди: инвестор мамлакатда яшаш гувоҳномасига эга бўлиши ёки 1 миллион доллардан қимматроқ объектни сотиб олиши.
Саудия Арабистони ҳукумати ички кўчмас мулк бозорида таклиф ҳажмини оширишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, Қироллик хориждан глобал инвесторлар ва девелоперларни жалб қилмоқчи.
Қайд қилинишича, Саудия Арабистони Яқин Шарқдаги қўшнилари билан шафқатсиз рақобатга дуч келади. Бирлашган Араб Амирликлари ушбу сармоявий бозорни анча олдин эгаллаган. Уммон, Баҳрайн ва Қатар – кўпроқ эркинликлар туфайли инвесторлар ва кўчмас мулк харидорларининг бир қисмини ўз томонига оғдирмоқда.
Хорижий инвестицияларни жалб қилиш «Vision 2030» дастурининг бир қисми бўлиши мумкин, деб ёзди Дубайнинг Gulf News нашри. Ушбу стратегия доирасида расмийлар туризм ва янги шаҳар қурилиши орқали мамлакатнинг нефт даромадларига қарамлигини камайтиришга ҳаракат қилмоқда. 2030 йилга бориб Саудия Арабистони Қизил денгиз бўйида меҳмонхоналар ва бир нечта янги шаҳарлар қурилишига қарийб 900 миллиард доллар сармоя киритмоқчи.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
08:47 / 19.06.2026
Май ойида Тошкент уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлди?
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026