Иқтисодиёт | 21:25 / 20.07.2025
4975
1 дақиқада ўқилади

Данғарада Тожикистон билан биргаликда 10 миллион долларлик сим заводи қурилмоқда

Лойиҳа доирасида  Данғарада мис ва алюмин симлар ишлаб чиқарилади ва 10 миллион долларлик тўғридан тўғри инвестиция ҳисобига амалга оширилади. 

Данғара туманида мис ва алюмин симлар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, 18 июл куни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тожикистонлик инвестор Шухраджон Ашурматов ва унинг фарғоналик ҳамкори Фотима Имомовани қабул қилган. 

Мулоқотда Данғара туманида “Осиё кабеллари” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган мис ва алюмин симлар ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинган. 

“Лойиҳа тўғридан тўғри 10 миллион доллар миқдоридаги хорижий инвестиция ҳисобига молиялаштирилаётган бўлиб, уни амалга ошириш натижасида 100 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Учрашув давомида лойиҳа ишларини жадаллаштириш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди”, – дейилади расмий хабарда. 

Вилоят ҳокими лойиҳани қўллаб-қувватлаб, амалий ёрдам кўрсатилишини маълум қилган.

Мадина Очилова
Тайёрлаган Мадина Очилова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид