Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди
Мазкур лойиҳа доирасида қарийб 70 млн доллар инвестиция жалб этилиши, 2 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилиши ҳамда 10 гектар майдонда замонавий ишлаб чиқариш мажмуаси барпо этилиши режалаштирилган.
Тошкент шаҳрида ҳуманоид роботлар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод қурилишига старт берилди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Корхона қурилишига тамал тоши қўйиш маросими 15 июн куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Янги Авлод» саноат зонасида бўлиб ўтди. Тадбирда Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев, инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Қосимов, Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Вон До Ён ҳамда Robotis компанияси президенти Ким Бёнг Су иштирок этди.
Қайд этилишича, янги корхона юқори технологияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, халқаро тажрибани жалб этиш ва малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қилади. Лойиҳа Ўзбекистонда робототехника соҳасини ривожлантириш бўйича муҳим ташаббуслардан бири сифатида баҳоланяпти.

Маълумот учун, 1999 йилда асос солинган Жанубий Кореянинг Robotis компанияси автоном робототехника соҳасида жаҳон етакчиларидан бири саналади. Активлари 2,5 миллиард долларни ташкил этувчи ушбу йирик корхонанинг АҚШ, Япония ва Хитойда ваколатхоналари мавжуд. Компания технологияларидан Amazon, Microsoft, Apple, NASA, Google, Samsung вa BMW каби дунёга машҳур гигантлар кенг фойдаланиб келади.
Мазкур лойиҳа доирасида қарийб 70 млн доллар инвестиция жалб этилиши, 2 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилиши ҳамда 10 гектар майдонда замонавий ишлаб чиқариш мажмуаси барпо этилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:00 / 08.07.2026
Энг кўп талаба Тошкент шаҳрида таҳсил олмоқда
18:48 / 06.07.2026
Тошкентда уй хизматчиси 91 ёшли аёлни қийнаб келгани аниқланди
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
11:10 / 01.07.2026