Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ яна ЮНЕСКО таркибидан чиқади
Трамп маъмурияти ЮНЕСКО ташкилотини «фаластинпараст ва хитойпараст» деб билади.
Доналд Трамп Қўшма Штатлар БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКО таркибидан чиқиши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Анна Келли маълум қилди, деб ёзди New York Post.
Унинг сўзларига кўра, бундай қарор АҚШ президенти томонидан ЮНЕСКО «ноябр ойида америкаликлар овоз берган соғлом фикр ва сиёсатга мутлақо зид бўлган қарама-қарши, ихтилофли маданий ва ижтимоий лойиҳаларни» қўллаб-қувватлагани учун қабул қилинган.
New York Post нашрининг Оқ уй вакилига таяниб таъкидлашича, Трамп маъмурияти ЮНЕСКО ташкилотини «фаластинпараст ва хитойпараст» деб билади.
АҚШ ЮНЕСКО таркибидан чиқишини 2017 йил октябрида, Трампнинг биринчи президентлик муддати пайтида эълон қилган эди. Шу вақтда маъмуриятдагилар бу қарорни ташкилотнинг Исроилга қарши сиёсати ва ЮНЕСКО ташкилотини ислоҳ қилиш зарурати билан изоҳлаганди. Жо Байден 2021 йилда президентлик лавозимига киришганидан кейин Трампнинг бу қарорини бекор қилди.
Мавзуга оид
10:56
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
12:28 / 10.07.2026