Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон президенти Ан-24 самолёти ҳалокати юзасидан россиялик ҳамкасбига таъзия изҳор қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинга Амур вилоятида йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия мактуби йўллади.
Давлат раҳбари марҳумларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.
Россиянинг «Ангара» авиакомпаниясига тегишли Ан-24 самолёти 24 июл куни Амур вилоятида ҳалокатга учради. Унинг қолдиқлари Тинда шаҳри яқинида топилди. Турли маълумотларга кўра, самолёт саҳнида 50 нафаргача одам бўлган – уларнинг барчаси ҳалок бўлгани айтилмоқда. Амур вилоятида 3 кунлик мотам эълон қилинди.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026