Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гурбангули Бердимуҳамедов аэропортнинг учиш-қўниш йўлагини спорткарда синовдан ўтказди
Синов жараёнида унинг спорткари тезлиги 281,4 км/с даражасида қайд этилди.
Фото: Видеодан кадр
Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов юқори тезликда ҳаракатланувчи спорткарда Туркманбоши шаҳри халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлаги қопламаси ҳолатини синовдан ўтказди.
Таъкидланишича, Туркман халқининг миллий етакчиси машинани юқори тезликда бошқариб, учиш-қўниш йўлагини айланиб чиқди, юзанинг ҳолати ва сифатини кўздан кечирди.
Гурбангули Бердимуҳамедов синов чоғида спорткарнинг тезлигини аста-секин ошириб, мураккаб манёврларни бажарди. Видеолавҳада тезлик 281,4 км/с даражасида қайд этилганини кўриш мумкин.
«Гурбангули Бердимуҳамедовнинг мисоли ёшлар, айниқса, автоспорт билан шуғулланувчилар учун намуна ҳисобланади», дейилади хабарда.
Шунингдек, Халқ Маслаҳати раиси хизмат сафари давомида аэропортга келтирилган янги хўжалик техникалари билан танишиб, улардан тўғри фойдаланишни таъминлаш бўйича бир қатор тавсиялар берди.
Мавзуга оид
21:33 / 12.12.2025
Президентнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
23:02 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди
21:48 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
11:50 / 11.12.2025