Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг ягона авиаташувчиси «Адмирал Кузнецов» консервация қилинади
Шундан сўнг, кема сотилади ёки утилизация қилинади.
Россиянинг «Адмирал Кузнецов» авиаташувчиси тез орада консервация қилинади, деб ёзди «Известия».
Шундан сўнг кема сотилади ёки утилизация қилинади. Барча муҳим ускуналар ва механизмлар олиб ташланади - улардан бошқа кемаларда фойдаланиш режалаштирилмоқда. Корпус узоқ вақт сақлашга тайёрланади, барча сув олиш қурилмалари эса пайвандлаб ташланади.
«Адмирал Кузнецов» 7 йилдан бери таъмирланмоқда ва энди таъмирлаш ва модернизация қилиш тўхтатилади, экспертларнинг фикрича, уларни давом эттиришдан маъно йўқ. Авиаташувчи 40 ёшдан ошди ва уни армияда ушлаб туриш жуда қимматга тушади.
Консервациядан сўнг кемада кичик экипаж қолади - тахминан 150-200 киши. Улар кеманинг ҳолатини кузатиб боради. Илгари авиаташувчида 2200 га яқин денгизчи хизмат қилган.
Нашр суҳбатлашган ҳарбий эксперт кемани консервация қилиш тўғрисидаги қарорни тўғри деб ҳисоблади. Сарфланган ва ҳали сарфланиши керак бўлган пулларни бошқа ишларга ишлатган маъқул.
«Адмирал Кузнецов» ҳисобдан чиқарилгандан сўнг Россия ягона авиаташувчисидан айрилади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, янги авиаташувчиларни қуришга шошилмаслик керак - бунинг учун ҳозирча асосли сабаблар йўқ.
2025 йил ҳолатига кўра, дунёда атиги 10 та давлат авиаташувчи кемага эга. Энг йирик флот АҚШ ҳиссасига тўғри келади – 11 та кема. Шунингдек, Хитой армиясида 3 та, Буюк Британия, Ҳиндистон ва Италияда 2 тадан, Франция, Испания, Таиланд ва Туркияда 1 тадан авиаташувчи кема бор.
Мавзуга оид
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
20:37 / 30.04.2026
Дунёдаги энг йирик авиаташувчи кема рекорд даражадаги миссиядан сўнг уйига қайтади
13:09 / 02.03.2026
АҚШ: ракеталар авиаташувчига яқинлашмади, операция давом этмоқда
07:29 / 04.02.2026