Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Бутунжаҳон ёзги Универсиадани 13-ўринда якунлади
Шунингдек, МДҲ давлатлари ичида энг яхши кўрсаткични қайд этди.
Германиянинг Рейн-Рур ҳудудида XXXII Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинлари ўтказилди. Мусобақада 18 та спорт тури бўйича 5 мингдан ортиқ талаба спортчи 234 та медаллар жамланмаси учун курашди.
Ўзбекистон спорт делегацияси мусобақада 11 та спорт тури (камондан отиш, спорт гимнастикаси, енгил атлетика, сувга сакраш, дзюдо, бадиий гимнастика, эшкак эшиш, сузиш, стол теннис, таэквондо ва теннис) бўйича иштирок этди.
18 та олий таълим муассасасида таълим олувчи 53 нафар спортчидан иборат жамоа якунда 13-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон спортчилари 5 та спорт тури бўйича (сузиш, бадиий гимнастика, енгил атлетика, таэквондо, дзюдо) 4 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза, жами 15 та медал қўлга киритди. Бу МДҲ давлатлари ичида энг яхши кўрсаткич бўлди.
Универсиадада Япония талабалари ғалаба қозонди (34 олтин, 21 кумуш, 24 бронза). Хитой (30 олтин, 27 кумуш, 17 бронза) иккинчи, АҚШ (28 олтин, 27 кумуш, 29 бронза) учинчи бўлди.
Кейинги Универсиада 2027 йилда Жанубий Кореянинг Хосо ҳудудида ўтказилади.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026