Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғиз-ўзбек халқаро университетидан 3 мингдан ортиқ талаба четлатилди
Қирғизистонда таълим соҳасида коррупцияни бартараф этиш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилди.
Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги олий ўқув юртларидан 13 минг 295 нафар талаба ўқишдан четлаштирилди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб 24.kg хабар берди.
Қайд этилишича, таълим соҳасида коррупцияни бартараф этиш мақсадида 2024 йил охири ва 2025 йил бошида ОТМ раҳбарлари иштирокида профилактик тадбирлар ўтказилган.
Натижада, 5 та олий ўқув юртининг дарсларга келмаган ёки академик қарздорлиги бўлган талабалари ўқишдан четлатилган:
- Ўш давлат университети - 3 минг 573 нафар;
- Ўш технология университети - 2 минг 754;
- Қирғиз-ўзбек халқаро университети - 3 минг 167;
- Ўш давлат педагогика университети - 3 минг 629;
- Қирғизистон Миллий университети филиали - 172.
Таъкидланишича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси мазкур олий таълим муассасалари мансабдор шахсларининг талабаларни ноқонуний ўқитишга алоқадорлигини текширмоқда.
Аввалроқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Бишкек, Норин ва Иссиқкўл вилоятидаги олий ўқув юртларидан юзлаб, баъзи ҳолларда минглаб талабалар ўқишдан четлатилгани ҳақида хабар берган эди.
Аввалроқ, Қирғизистон олийгоҳида мамлакатга умуман келмаган ўзбекистонлик талабалар аниқланган эди.
Мавзуга оид
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026