Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида қизининг номусига теккан ота 12 йилга қамалди
Тошкент вилоятида ўз қизини зўрлаб келган отага нисбатан 12 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги қиз доимий ҳимоя остида эканини қайд этиб, тикланиш жараёнидан ўтаётганини маълум қилди.
Тошкент вилоятида ота ўз қизини зўрлаб келгани аниқланди, дея хабар қилди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.
Таъкидланишича, оиланинг ижтимоий мақомини белгилаш ва эҳтиёжмандлар рўйхатига киритиш мақсадида агентликнинг ижтимоий ходими хизмат кўрсатиш доирасида оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказишга юборади. Айнан шу кўрик қизалоқ аввал гапира олмаган воқеаларни очиқлашга туртки бўлган. Шундан сўнг расмий тергов жараёни бошланган.
Қизалоқнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида у вақтинча оилавий болалар уйига жойлаштирилган. Комплекс баҳолаш натижасида онаси қаромоғига топширилган.
«Ҳозирда у доимий ҳимоя остида бўлиб, тикланиш жараёнидан ўтмоқда. Унга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда», – дейилади агентлик хабарида.
24 июл куни суд қарорига кўра, эркак ўз фарзандига нисбатан оғир жиноят содир этганликда айбдор деб топилди. Суд томонидан унга Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми, «а», «б», «э» бандлари (ўн саккиз ёшга тўлмаган яқин қариндошнинг номусига тегиш оғир оқибатларга олиб келса) асосида 12 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
09:05 / 12.06.2026