Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асака тумани «тўртлиги» давлат мукофотлари билан тақдирланди
Фармонда уларнинг туб ислоҳотлар ва давлат дастурлари ижросини муваффақиятли амалга оширгани, Асака туманининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини юксалтириш борасидаги катта хизматлари, «Ислоҳотлар штаби» фаолиятини самарали йўлга қўйгани қайд этилган.
Фото: Kun.uz
Президент фармони билан Андижон вилояти, Асака тумани раҳбарлари давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Жумладан, «Дўстлик» ордени билан:
- Мўминов Насибулла Набиевич - Андижон вилояти, Асака тумани ҳокими.
«Жасорат» медали билан:
- Мирзакаримов Акмалжон Дилмурадович - Андижон вилояти, Асака тумани прокурори;
- Назиров Шохрухбек Холмухамедович - Андижон вилояти, Асака тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;
- Рахимов Илхомжон Гуламович - Андижон вилояти, Асака тумани солиқ инспекцияси бошлиғи.
«Шуҳрат» медали билан:
- Набиев Фарход Кабулжанович - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими.
Фармонда уларнинг туб ислоҳотлар ва давлат дастурлари ижросини муваффақиятли амалга оширгани, Асака туманининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини юксалтириш борасидаги катта хизматлари, ўзининг бой билим ва тажрибаси, ташкилотчилик ва ташаббускорлик қобилияти билан ҳудудлар инфратузилмасини такомиллаштириб, «Ислоҳотлар штаби» фаолиятини самарали йўлга қўйгани, халқ манфаатларини рўёбга чиқариш, аҳоли тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси қайд этилган.
Мавзуга оид
10:59 / 26.05.2026
Китобхон ёшлар учун 50 минг долларлик мукофот жорий этилди
17:11 / 19.05.2026
Андижонда қўлбола тарзда дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
19:01 / 10.05.2026
Андижонда “Ласетти” зовурга тушиб кетди
21:51 / 08.05.2026