Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда шатдаунлар пайтида ҳам айрим ресурсларга кириш имкони яратилиши мумкин
Рақамли ривожланиш вазирлиги ва телекоммуникация операторлари интернет чекланганда айрим хизматлардан фойдаланиш имкониятини сақлаб қолиш масаласини муҳокама қилмоқда. Устуворлик «Госуслуги», банк иловалари ва фавқулодда хабарлар каналларига берилади.
Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги ва алоқа операторлари ҳатто интернет чекланган бўлса ҳам, айрим ресурслар ва хизматларга киришни сақлаб қолишнинг техник имкониятларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Forbes нашри хабар берди.
Бундай муҳокамалар ҳақидаги маълумотни нашрнинг икки манбаси тасдиқлади — бири вазирликка яқин, иккинчиси эса алоқа операторларидан бирига алоқадор. Биринчиси, ушбу муаммо «турли хизматлар ва бўлимларга таъсир қилади ва мувозанатли ёндашувни талаб қилади», деди. Нашрнинг телекоммуникация соҳасидаги манбасига кўра, «блокировка бошланганидан бери» шу мавзудаги маслаҳатлашувлар давом этмоқда.
«Давлат платформалари (Госуслуги), банк иловалари ва фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш каналларининг ишлашини таъминлаш устувор вазифадир», — дея таъкидлади «Билайн» оператори матбуот хизмати. Компания вакилларининг қўшимча қилишича, техник нуқтайи назардан бундай хизматларга трафикни алоҳида устуворлик билан йўналтириш мумкин, аммо бунинг учун «алоҳида тартибга солувчи қарор» керак бўлади.
Россия ҳукумати май ойида Украина дронларининг ҳужумлари туфайли мобил тармоқларни мунтазам равишда узиб қўйишни бошлади. Ўша пайтда чора-тадбирлар нацистлар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш вақтида хавфсизлигини таъминлаш зарурлиги билан изоҳланган, аммо кейин узилишлар мунтазам кўриниш олди.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025