Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон давлат нефтни қайта ишлаш заводлари Россиядан нефт сотиб олишни тўхтатди
Ҳиндистон давлат нефтни қайта ишлаш заводлари Трампнинг қўшимча божлар киритиш таҳдиди фонида Россия нефтини харид қилишни тўхтатди. Режага кўра, Россия нефти Ғарбий Африка ва Яқин Шарқдан етказиб бериш билан алмаштирилади.
Ҳиндистондаги тўртта давлат нефтни қайта ишлаш заводи Россия нефтини харид қилишни тўхтатди. Қарор нафақат ёнилғига чегирмаларни қисқартириш, балки АҚШ президенти Доналд Трампнинг Россиядан энергия ресурсларини сотиб олиш учун давлатларга қўшимча божлар жорий этиш таҳдиди билан ҳам боғлиқ.
Ҳафта давомида Россия нефтини мунтазам равишда сотиб олган Indian Oil, Hindustan Petroleum, Bharat Petroleum и Mangalore Refinery Petrochemical компаниялари уни сотиб олишга қизиқиш билмади, деди Reuters агентлигига саноатдаги тўрт манба. Улар Россиядан етказиб берилаётган маҳсулотларни Ғарбий Африка ва Яқин Шарқ мамлакатлари (хусусан, БАА) маҳсулотлари билан алмаштирмоқчи.
Шу билан бирга, Ҳиндистонда Россия нефтининг энг йирик харидорлари Reliance Industries ва Nayara Energy хусусий нефтни қайта ишлаш заводларидир. Аммо Ҳиндистонда нефтни қайта ишлаш қувватларининг 60 фоиздан ортиғини давлат компаниялари назорат қилади.
14 июл куни Оқ уйда НАТО бош котиби Марк Рютте билан музокаралар чоғида Трамп агар яқин 50 кун ичида (2 сентябргача) Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича келишувга эришилмаса, АҚШ расмийлари Россиянинг савдо ҳамкорларига нисбатан 100 фоизлик иккиламчи божлар жорий этишини айтди. 29 июл куни у бу муддатни 10 кунга қисқартирди.
Мавзуга оид
08:45 / 24.06.2026
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026
АҚШ Эронга нефт сотишга вақтинча рухсат берди
18:39 / 16.06.2026