Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
FT: Швейцарияда АҚШ билан савдо музокараларидаги муваффақиятсизлик сабабчисини излашмоқда
Танқид тошлари асосан Швейцария президенти ва федерал молия департаменти раҳбари Карин Келлер-Зуттерга отилмоқда.
АҚШ Швейцарияга нисбатан 39 фоизлик бож тўловларини жорий этишини эълон қилганидан сўнг мамлакатда бунинг сабабчисини қидиришга тушиб кетишди, деб ёзади Financial Times (FT).
Қайд этилишича, танқид тошлари асосан Швейцария президенти ва федерал молия департаменти раҳбари Карин Келлер-Зуттерга отилмоқда. Уни вазиятни нотўғри баҳолаш ҳамда Берн ва Вашингтон муҳокама қилган савдо келишуви мамлакатни юқори тарифлардан сақлашига ортиқча ишониб юборганликда айблашмоқда.
Газетанинг ёзишича, Швейцария АҚШга 150 млрд доллар инвестиция киритиш эвазига 10 фоизлик божларга рози бўлишга тайёр бўлган. Келлер-Зуттер июлда "Трампга йўл топган"ини айтганди.
Аммо муаммонинг асл кўлами Келлер-Зуттер ва Трамп ўртасида 31 июл куни бўлиб ўтган мулоқотдан кейин маълум бўлган.
"Суҳбат яхши ўтмади, илк дақиқаданоқ Трамп 10 фоиз етарли эмаслигини очиқ айтди. У Швейцария АҚШнинг пулларини ўғирлаётганига эътибор қаратди. Келлер-Зуттер унга ҳеч қандай жавоб қайтаролмади", - деган газета суҳбатдошларидан бири.
Охир-оқибат АҚШ Швейцарияга нисбатан 39 фоиз миқдорида бож киритди. Асосий зарба мамлакат фармацевтика саноатига тўғри келди.
Мавзуга оид
21:31 / 26.06.2026
Трамп Эронни Ҳўрмуз бўғозидаги сулҳни бузганликда айблади
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
22:32 / 25.06.2026
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган 43,5 млн доллар активлари тиббиётга йўналтирилди
21:46 / 25.06.2026