Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Немис олимлари ракета ёнилғиси ўрнини босадиган модда ихтиро қилишди
Ушбу модда лабораторияда минус 196 даража ҳароратда олинган.
Гиссен университетининг органик кимё профессори Петер Шрайнер ва унинг жамоаси илк бор гексаазот ёки N6 деб номланувчи молекулани олишга муваффақ бўлди. Профессор n-tv теленалига берган интервюсида энергияга бой мазкур модда янги, экологик тоза ракета ёнилғисини олиш учун асос бўлишини айтди.
Аниқлик киритилишича, соф ҳолдаги юпқа плёнка лабораторияда минус 196 даража ҳароратда олинган.
“Биз Илон Маскнинг метан ва кислородда ишлайдиган ҳамда кўп миқдорда карбонат ангидрид ажратиб чиқарадиган ракеталаридан фарқ қиладиган, фақат ҳаво ажратиб чиқарувчи азотда ишлайдиган ракета яратишимиз мумкин”, - деди Шрайнер.
Унинг қўшимча қилишича, ушбу моддадан ракетасозликда фойдаланиш учун жиддий тадқиқотлар ва катта маблағ керак бўлади.
"Агар молиялаштириш бўлса ва ҳаммаси муваффақиятли кечса, 3-5 йилдан сўнг синов ракетасини қуриш мумкин бўлади", - деди профессор.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
09:25 / 24.06.2026
Хавфли деб топилган ёнилғи шохобчалари хавфсиз ҳудудларга кўчирилади
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
08:48 / 20.06.2026