Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОПЕК+ аъзолари нефт қазиб олишни кўпайтиришга келишиб олди
Ўтган ҳафтада Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак Ар-Риёдда Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз ибн Салмон билан нефт бозоридаги вазиятни муҳокама қилганди.
ОПЕК+ ташкилоти аъзолари сентябр ойида нефт қазиб олишни суткасига 547 минг баррелга оширишга келишиб олдилар. Бу ҳақда ташкилот расмий баёнотида маълум қилинди.
Баёнотда айтилишича, “жаҳон иқтисодиётининг барқарор истиқболи ва ҳозирги бозор кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда” 2025 йил сентябр ойидан бошлаб нефт қазиб олиш суткасига 547 минг баррелга кўпайтирилади.
“Бу нефт бозорини қўллаб-қувватлаш имконини беради”, - дейилади баёнотда.
ОПЕК+ ташкилотининг саккиз аъзоси (Россия, Саудия Арабистони, Ироқ, Жазоир, БАА, Ўмон, Қозоғистон ва Кувайт) учрашуви онлайн шаклда ташкил этилди.
Ўтган ҳафтада Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак Ар-Риёдда Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз ибн Салмон билан нефт бозоридаги вазиятни муҳокама қилганди.
Мавзуга оид
08:45 / 24.06.2026
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026
АҚШ Эронга нефт сотишга вақтинча рухсат берди
08:30 / 15.06.2026