Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда маст эркак 14 ёшли болани калтаклади
Андижон вилоятида маст ҳолдаги эркак ёш болани калтаклагани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Унда катта ёшдаги эркак дорихонада 14 ёшли болага таҳдид қилиб бақирган ва юзига уриб, йиқитган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақида Kun.uz’га болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова маълум қилди.
“Аниқланишича, 2025 йил 26 июл куни Андижон шаҳрида яшовчи (1977 йилда туғилган) фуқаро С.Ж. дорихонага маст ҳолатда келиб, у ерда бўлган вояга етмаган (2011 йилда туғилган) М.К. билан аввал суҳбатлашмоқчи бўлиб гапирган, сўнг болани хақорат қилган ва унинг юзига кафти билан урган.
Ҳолат юзасидан Андижон шаҳри ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жумладан, вояга етмаган М.К.га етказилган тан жароҳати юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ҳозирда Ж.С.га нисбатан тегишли тартибда қонуний чоралар кўриш жараёни кетмоқда” - дейилади омбудсман хабарида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1-ярмида болалар омбудсмани номига болалар ҳуқуқлари юзасидан 885 та мурожаат келиб тушган.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026