Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ўз мутахассислари ўлдирилганидан кейин ядровий дастурини қайта тузди – ОАВ
Мамлакатда ядровий дастурга алоқадор мутахассислар хавфсизлиги кучайтирилди.
Теҳрон жорий йил июн ойида Исроил 10 нафардан ортиқ мутахассисни ўлдирганидан кейин ядро дастурини янада ривожлантириш учун ўзгаришларни жорий қилди.
Энди мамлакат ядро дастурига алоқадор ҳар бир асосий ходимнинг камида бир ўринбосари бўлади, улар оиласи билан узоқ ва хавфсиз ҳудудларга кўчирилди ва қўриқчилар қўйилди. Тафсилотларни The Telegraph газетаси аниқлади.
Эронлик юқори мартабали амалдор сўзларига кўра, ядровий олимларнинг аксарияти энди ўз уйида яшамайди. Уларнинг баъзилари оиласи билан Теҳронда қолган, аммо бошқалари турли манзилларга, шимолий қирғоқдаги шаҳарларга кўчирилган. Уларга кеча-ю кундуз қўриқчи қўйилган. Агар илгари уларнинг хавфсизлиги учун Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг фақат бир бўлинмаси масъул бўлса, энди бир нечта турли агентликлар мувофиқлаштиради.
Университетларда дарс берганлар ўрнини Эрон ядровий дастурига алоқаси бўлмаган одамлар эгаллади.
Газетанинг Исроил махсус хизматларига таяниб ёзишича, уларда ҳамон Эрон ядро дастурида банд бўлган юзлаб одамларнинг исмлари рўйхати мавжуд. Исроилда уларни «юриб кетаётган ўликлар» (dead men walking) деб аташади, бу уларнинг Исроил ҳужумлари пайтида аллақачон ҳалок бўлган ҳамкасбларининг тақдирига дуч келиши мумкинлигига ишора қилади.
Нашрнинг Исроилдаги манбаларига кўра, ядро дастурида ишлайдиган асосий ходимларнинг энди камида бир ўринбосари бор: улар биргаликда 2-3 кишидан иборат гуруҳда ишлайди, шунда бош мутахассис ҳалок бўлган тақдирда, унинг ўрнига тезда ўринбосар топиш мумкин бўлади. The Telegraph маълумотларига кўра, тирик қолган тадқиқотчилар орасида портловчи моддалар, нейтрон физикаси ва жанговар каллаклар бўйича мутахассислар ҳам бор.
Таъкидлаш жоизки, The Telegraph ядро дастурига алоқадор бўлган 30 нафардан ортиқ эронлик олим ҳалок бўлгани ҳақида ёзмоқда. Шу билан бирга, очиқ манбаларда фақат 10 нафардан ортиқ ҳалок бўлган тадқиқотчилар ҳақида маълумотлар мавжуд.
Эрон ўз ядровий дастурини фақат тинчлик мақсадларида амалга ошираётганини таъкидлаб, ядровий қурол ишлаб чиқиш айбловларини доимий равишда рад этиб келмоқда.
Эрон ядровий объектларига берилган зарбалар самарадорлиги ва Эроннинг ядровий дастурини қайта тиклаш имконияти турлича: баъзи таҳлилчилар Эрон ускуналарнинг бир қисмини ва 60 фоизгача бойитилган уранни ер остига кўчиришга муваффақ бўлган деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, Эрон ҳали ҳам дастурни қайта тиклаш учун зарур бўлган илмий ва конструкторлик салоҳиятини сақлаб қолмоқда.
Мавзуга оид
22:29 / 14.06.2026
Трамп Нетаняҳуни ақлсизликда айблади ва Эрон билан келишув 2–3 соат ичида имзоланишини айтди
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
09:05 / 13.06.2026