Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Жапаров ва Раҳмон билан телефон орқали суҳбатлашди
Аввалроқ Путин Трампнинг махсус вакили билан суҳбатдан сўнг етти давлат раҳбарлари билан мулоқот қилганди.
Россия президенти Владимир Путиннинг Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Хабар қилинишича, Путин Раҳмонни АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан бўлиб ўтган учрашуви тафсилотларидан хабардор қилган ҳамда Доналд Трамп билан Аляскада ўтказиладиган учрашуви ҳақида билдириб ўтган.
Ўз навбатида, Эмомали Раҳмон Украинадаги низони бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини билдирган.
Владимир Путин шунингдек, Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан ҳам телефон орқали мулоқот қилган ва Уиткофф билан олиб борилган музокаралар ҳақида маълумот берган.
Аввалроқ Трампнинг махсус вакили билан суҳбатдан сўнг Путин етти давлат раҳбарлари билан суҳбатлашганди (https://kun.uz/kr/news/2025/08/09/putin-uitkoff-bilan-uchrashgandan-song-6-davlat-rahbariga-qongiroq-qildi). У улардан олти нафарига шахсан қўнғироқ қилди: бошқалар қаторида Хитой, Ҳиндистон ва Ўзбекистон раҳбарлари билан телефонда гаплашди.
Мавзуга оид
10:00
«Аскарлар қийноққа солинмоқда, исён бўлиши мумкин» — собиқ ҳарбий Путинга мурожаат қилди
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026