Жаҳон | 21:54 / 12.08.2025
2818
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркия Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади

Туркия ва Украина президентлари икки томонлама муносабатлар ҳамда минтақавий ва глобал масалаларни муҳокама қилди.

Фото: Getty images

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Украина президенти Володимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Хабар қилинишича, президентлар мулоқот давомида икки томонлама муносабатлар ҳамда минтақавий ва глобал масалаларни муҳокама қилди.

Эрдўған Россия ва Украина ўртасида Истанбулда ўтказилган музокаралар давомида эришилган жараёнлар муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркия давлат раҳбарлари даражасидаги саммитни қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Туркия Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашда давом этади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид