Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания ҳукумати Хумиля шаҳрида мусулмонларга нисбатан жорий этилган тақиқни бекор қилишни буюрди
Аввалроқ Хумиля ҳокимияти шаҳардаги спорт иншоотларидан "шаҳар кенгашига бегона маданий, ижтимоий ёки диний тадбирлар ўтказиш учун" фойдаланишни тақиқлаганди.
Испания ҳукумати Хумиля шаҳри ҳокимиятига спорт иншоотларида диний тадбирлар ўтказишга қўйилган тақиқни бекор қилишни буюрди.
Тақиқ ўтган ҳафтада Хумиля маҳаллий ҳокимияти томонидан жорий этилганди. Унга кўра, шаҳардаги спорт иншоотларидан "шаҳар кенгашига бегона бўлган маданий, ижтимоий ёки диний тадбирлар ўтказиш учун" фойдаланиш тақиқланганди.
Тақиқ асосан кўп йиллардан буён турли тадбирларни айнан мана шу иншоотларда ўтказиб келаётган мусулмонларга қаратилган.
Испания ҳукумати бу қарорни қоралади, миграция вазири Элма Саис буни шармандалик деб атади ва шаҳар раҳбариятини маҳаллий аҳолидан узр сўрашга чақирди.
Ҳудудий сиёсат вазири Анхел Виктор Торреснинг билдиришича, расмий Мадрид шаҳар ҳокимиятига ушбу тақиқни бекор қилишни буюрган.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026