Жамият | 22:15 / 15.08.2025
2769
1 дақиқада ўқилади

Полшада мушкул аҳволда қолган ватандошлар Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзбекистонга қайтгач, уларга тегишли давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари томонидан психологик ва ҳуқуқий кўмак кўрсатилмоқда.

Фото: dunyo.info

Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси Миграция агентлиги билан биргаликда мамлакатимизда эълон қилинган "Ватанга қайтариш" инсонпарварлик акцияси доирасида Полшада мушкул аҳволга тушиб қолган ватандошларимизнинг юртимизга қайтишларини таъминлади, деб хабар қилди "Дунё" АА.

Хабарда айтилишича, элчихона ва фаол ватандошлар кўмаги билан Тошкент шаҳрида туғилган Д.А. ва унинг онаси С.А. хориждаги даволаниш жараёнидан сўнг Ўзбекистонга етиб олдилар.

“Шунингдек, ушбу акция доирасида Тelegram мессенжеридаги ёлғон ваъдаларга ишониб алданган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотган Тошкент вилоятида туғилган 21 ёшли О.К. ҳам ватанга қайтарилди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Ўзбекистонга қайтгач, уларга тегишли давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари томонидан психологик ва ҳуқуқий кўмак кўрсатилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид