Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгрия мухолифати етакчиси Россия разведкасини сайловларга аралашаётганликда айблади
Венгрия мухолиф партияси етакчиси Россия ташқи разведка хизмати “Европа комиссияси Венгрияда ҳокимиятни алмаштиришни хоҳлаётгани” ҳақида баёнот берганидан сўнг ана шундай фикр билдирди.
Россия ташқи разведка хизматининг баёнотига кўра, "Еврокомиссия 2026 йил баҳорида Венгрияда ҳокимиятни алмаштиришни истамоқда”. Разведканинг фикрича, “Тиса” партияси раҳбари Петер Мадяр Виктор Орбаннинг ўрнини эгаллайдиган асосий даъвогар ҳисобланади.
Таъкидланишича, уни қўллаб-қувватлаш учун “сезиларли миқёсда моддий, маъмурий, медиа ва лоббист воситалари йўналтирилган. Германиядаги партия фондлари, Норвегиядаги ҳуқуқ ташкилотлари ҳамда Европа халқ партияси маблағ ажратишга тайёр".
"Бу баёнот Владимир Путин разведкаси Венгриядаги сайловларга аралаша бошлаганлигининг яққол эътирофидир", - деди Петер Мадяр Балатонфюреддаги чиқишида.
У Euronews телеканалига берган интервюсида “Тиса” партиясини қўллаб-қувватлашини очиқчасига айтаётганлар қатағонга учраётганини айтди.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
18:06 / 27.05.2026
Венгрия парламенти Халқаро жиноий суддан чиқиш жараёнини тўхтатди
09:44 / 23.05.2026