Ўзбекистон | 19:32 / 15.08.2025
5551
2 дақиқада ўқилади

Хитой компанияси Тошкент—Самарқанд янги темирйўли қурилишида иштирок этишга қизиқмоқда

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Хитойнинг Tianjin Rail Transit Group компанияси бош директори ўринбосари Юнкан Ма билан музокаралар ўтказди.

Хитойнинг Tianjin Rail Transit Group компанияси Тошкент—Самарқанд янги темир йўл линиясини барпо этиш лойиҳасида иштирок этишга қизиқиш билдирди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Хитойнинг Tianjin Rail Transit Group компанияси бош директори ўринбосари Юнкан Ма билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда томонлар метрополитен ва темирйўл транспортини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

“Хитой томони мавжуд метро линияларини реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш, шунингдек, Тошкент – Самарқанд янги темир йўл линиясини барпо этиш лойиҳасида иштирок этишга қизиқиш билдирди. Компания мазкур лойиҳаларни батафсил ўрганиш асосида ўз таклифларини тақдим этишга тайёрлигини маълум қилди”, дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, Жасурбек Чориев Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли ва Трансафғон коридорини қуриш бўйича йирик лойиҳалар ҳақида ахборот берди. Мазкур лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштириш, илғор технологиялар ва инновацион ечимларни жалб этиш борасида ҳамкорликка қизиқиш юқори эканини билдирди.

Мавзуга оид