Жаҳон | 17:41
1217
2 дақиқада ўқилади

Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар

Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном ҳудудида жойлашган Қошғар шаҳри Марказий Осиё ва Хитой цивилизациялари туташган муҳим нуқталардан бири ҳисобланади. Минг йиллар давомида Буюк Ипак йўлининг асосий бекатларидан бўлган бу шаҳар бугун ҳам тарихий қиёфаси ва ўзига хос маданий муҳитини сақлаб қолган.

Қошғар кўчаларида сайр қилар экансиз, бир томонда замонавий бинолар ва кенг кўчалар, иккинчи томонда эса асрлар давомида шаклланган қадимий маҳаллалар оралаб ўтасиз. Айниқса, шаҳарнинг қадимий қисми — Эски шаҳар (Ансиент Ситй) сайёҳларни энг кўп ўзига жалб қиладиган масканлардан биридир.

Қошғарнинг айрим маҳаллалари Ўзбекистон маҳаллаларини эслатади. Кўчалар муҳити, уйларнинг меъморий қиёфаси ва кундалик ҳаёт манзаралари ўзбеклар учун ҳам жуда таниш туюлади. Бу ўхшашлик – Икки ҳудудни асрлар давомида Буюк Ипак йўли орқали боғлаб келган умумий тарихий ва маданий илдизлардан дарак беради.

Kun.uz фотомухбири Муҳаммаджон Ғаниевнинг Хитойга хизмат сафари чоғида олган суратлари орқали Қошғарнинг бугунги ҳаёти ва бетакрор муҳитини яқиндан ҳис қилишингиз мумкин.

Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид