Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки билан давлат харидлари соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат харидлари сиёсати департаменти директори Сарвар Назаров ҳамда янги тайинланган Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича давлат харидлари гуруҳи раҳбари Женту Лю ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Учрашувда 2025 йил даврида ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар таҳлил қилиниб, жорий ва 2026 йилда лойиҳаларни шакллантириш мақсадида ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.
“Илғор халқаро тажриба асосида ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда давлат харидларида ишлаб чиқарувчи корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес субъектларини тизимли қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли дастур ишлаб чиқиш, давлат харидлари тизимининг самарадорлиги ва натижадорлигини комплекс таҳлил қилиш борасида эксперт ўрганишларни ташкил этиш, давлат харидларида шартномаларни бошқариш тизимини самарали жорий этиш мақсадида хорижий тажрибани ўрганиш ва бу борада халқаро экспертлар кўмагини жалб қилиш бўйича лойиҳаларни шакллантириш белгилаб олинди”, дейилади Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати хабарида.
Шунингдек, музокаралар давомида давлат харидлари соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш масаласига эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, суҳбат доирасида давлат харидларини бошқариш ва назорат қилиш тизимлари, мониторинг механизмларини такомиллаштириш, коррупцияга қарши чоралар кўриш ва олдини олиш стратегиялари, марказлашган харид тизимини самарали жорий этиш, сунъий интеллект асосида харид жараёнларини автоматлаштириш ҳамда «яшил» харид амалиётларини оммалаштириш мавзулари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
18:30 / 24.11.2025
Давлат компаниялари 20 та хизматни аутсорсингдан олиши белгиланди
13:32 / 22.11.2025
Фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харидлари янги электрон модул орқали амалга оширилади
10:01 / 17.10.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн доллар ажратади
15:03 / 15.10.2025