Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўрмон ёнғинлари Испаниянинг 50дан ортиқ ҳудудини қамраб олди
Тўрт мингдан ортиқ инсон эвакуация қилинган, ўн минглаб гектар ўрмонлар олов қуршовида қолган.
Фото: AP
Испания шимоли ва жанубида мамлакатнинг 50дан ортиқ ҳудудини қамраб олган ўрмон ёнғинлари давом этмоқда.
EFE агентлигининг хабарига кўра, Кастилия ва Леонда 25та, Галисияда 14та, Астурияда 12та ёнғин ўчоғи қайд этилган.
Оуренсе (Галисия), Леон ва Саморв (Кастилия ва Леон), Сомедо (Астурия), Пласенсия (Эстремадура) муниципалитетларида вазият оғирлигича қолмоқда.
Галисияда 47 минг гектар ўрмон ёниб кул бўлди. Минглаб одамлар эвакуация қилинган.
Ёнғинларни ўчиришга фавқулодда вазиятлар бўйича ҳарбий хизмат бўлинмалари ҳамда Евроиттифоқ томонидан тақдим этилган самолётлар жалб этилган.
Мавзуга оид
11:37 / 05.03.2026
Испания бош вазири Эрондаги урушга қарши позициясини тасдиқлади
09:36 / 05.03.2026
Испания АҚШнинг ҳарбий ҳамкорлик ҳақидаги баёнотларини рад этди
12:55 / 04.03.2026
Трамп Испанияга тўлиқ савдо эмбаргоси жорий этмоқчи
08:30 / 04.03.2026