Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бишкек кўчалари саҳнага айланди” — Саида Мирзиёева
20 август куни Бишкекда ўтказиладиган Zakovat Asian Cup II мусобақасида ўзбекистонлик ва қирғизистонлик билимдонлар ўзаро куч синашадилар.
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўз телеграм каналига Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Zakovat Asian Cup II беллашувларига бағишланган роликни жойлади.
“Кеча кечқурун Бишкек кўчалари саҳнага айланди. Ўзбек ва қирғиз санъаткорлари кўчаларни тўлдириб, миллий куйларни ижро этишди. Одамлар тўхтаб видеога олди, санъаткорларга қарсак чалди, рақсга тушди — ҳақиқий байрам бўлди! Самимий қабул учун ташаккур!”, деб ёзди у.
20 август куни ўтказиладиган Zakovat Asian Cup II мусобақасида ўзбекистонлик ва қирғизистонлик билимдонлар ўзаро куч синашадилар.
Мавзуга оид
13:44 / 24.05.2026
Саида Мирзиёева Ҳиндистонда Рубио билан учрашди
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
18:18 / 18.05.2026
Ўзбекистон глобал капитал бозори учун янада очиқ ва ишончли ҳамкорга айланди - Саида Мирзиёева
14:26 / 15.05.2026