Технология | 19:24 / 19.08.2025
2547
1 дақиқада ўқилади

Uzcosmos БМТ билан ҳамкорликда қурғоқчиликни мониторинг қилиш тизимини яратмоқда

Маълум қилинишича, масофадан зондлаш орқали сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида тупроқ намлиги, ўсимлик қопламаси, сув ҳавзалари майдонидаги ўзгаришларни аниқлаш мумкин.

Uzcosmos агентлиги БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (UNESCAP) билан ҳамкорликда Марказий Осиё учун ерни масофадан зондлаш технологияларига асосланган қурғоқчиликни мониторинг қилиш тизимини яратиш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, лойиҳа доирасида минтақа давлатларига қурғоқчиликни бошқариш тизимини такомиллаштириш, сунъий йўлдош маълумотлари ҳамда техник ресурслардан ўз вақтида фойдаланиш бўйича кўмак берилади. Хусусан, ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос шароитини инобатга олган ҳолда қурғоқчиликни тезкор кузатиш тизими ва экинларни булутли мониторинг қилиш платформасини яратиш режа қилинган.

“Аҳамиятли жиҳати шундаки, қурғоқчиликка қарши курашишда космик мониторинг асосий инструментлардан бири ҳисобланади. Жумладан, масофадан зондлаш орқали сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида тупроқ намлиги, ўсимлик қопламаси, сув ҳавзалари майдонидаги ўзгаришларни аниқлаш мумкин”, дейилади хабарда.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид