Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Халқаро жиноят судининг тўрт нафар вакилига қарши санкциялар жорий этди
Июн бошларида АҚШ америкалик ва исроилликларни қўлга олишга урингани учун ХЖСнинг тўрт нафар судясига қарши санкциялар жорий этганди.
Фото: Reuters
АҚШ Халқаро жиноят судининг яна тўрт нафар вакилига қарши санкциялар жорий этди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти сайтида маълум қилинди.
Хабар қилинишича, судялар Кимберли Прост ва Николя Гийу ҳамда ХЖС прокурори ўринбосарлари Нажат Шамим Хон ва Мам Мандиай Ниангга нисбатан санкциялар киритилган.
Давлат департаментининг таъкидлашича, улар ХЖСнинг АҚШ ва Исроилнинг розилигисиз бу мамлакатлар фуқароларини таъқиб қилиш, ҳибсга олиш ёки судловга тортиш фаолиятига алоқадор.
Июн бошларида АҚШ америкалик ва исроилликларни қўлга олишга урингани учун ХЖСнинг тўрт нафар судясига қарши санкциялар жорий этганди.
8 февралда эса Халқаро жиноят суди прокурори Карим Хон АҚШ санкцияларига тушган.
Мавзуга оид
15:14 / 27.12.2025
Хитой Тайван туфайли АҚШга қарши санкциялар жорий қилди
14:06 / 27.12.2025
ОАВ: АҚШ ишчилар синфи орасида Трамп рейтинги рекорд даражада тушиб кетди
10:25 / 27.12.2025
Москва: Киев АҚШ режаси бўйича музокараларни тўсяпти
08:25 / 27.12.2025