Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бизнес қиламан деганлар учун Янги Тошкент дарвозалари ҳамиша очиқ — президент
Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан бу галги очиқ мулоқот Янги Тошкентда ўтаётганида рамзий маъно борлигини айтди. “Сиз тадбиркорлар учун Янги Тошкент – янги имкониятлар, янги ғоялар ва янги бозорлар майдонига, инновациялар ва инвестициялар марказига айланади”, деди давлат раҳбари.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, 2021 йилдаги илк очиқ мулоқотдан буён шу кунгача тадбиркорларнинг мингга яқин ташаббуси қонунчиликда ўз аксини топган. Бунинг натижаларини нафақат тадбиркорлар, балки бутун аҳоли ўзининг кундалик ҳаётида ҳис қилмоқда.
Президент бу галги учрашув улкан бунёдкорлик ишлари бошланган Янги Тошкентда ўтаётганида рамзий маъно борлигини таъкидлади.
“Ушбу мегалойиҳа – ислоҳотларимиз ҳаётда қандай акс этаётганининг яққол исботи, янгиланиш ва тараққиёт йўлидаги дадил қадамларимизнинг ёрқин тимсоли бўлади.
Сиз тадбиркорлар учун Янги Тошкент – янги имкониятлар, янги ғоялар ва янги бозорлар майдонига, инновациялар ва инвестициялар марказига айланади.
Бу ердаги тўлиқ “яшил” технологияларга асосланган энг замонавий инфратузилма сизларнинг янги-янги ғоя ва ташаббусларингиз учун хизмат қилади.
Шуни билингки, Янги Тошкент дарвозалари бизнес қиламан деган барча тадбиркорлар учун ҳамиша очиқ бўлади”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Бугунги очиқ мулоқотга тайёргарлик давомида 26 та соҳанинг 7 мингга яқин вакиллари билан алоҳида-алоҳида учрашувлар ўтказилди. “Колл-марказ” орқали ҳам 13 мингдан зиёд мурожаат ва ташаббуслар келиб тушди.
Ҳозирги мураккаб шароитда ҳар бир кун муҳимлигини инобатга олиб, очиқ мулоқотни кутиб ўтирмасдан, мева-сабзавот экспорти ва тўқимачиликда тўпланиб қолган муаммоларга ечим топиб берилди.
Мавзуга оид
19:00 / 15.12.2025
Sharq bahori: Янги Тошкент марказида замонавий ва қулай ҳаёт бошланмоқда!
12:11 / 28.11.2025
Юридик университет Янги Тошкентда замонавий кампусга эга бўлади
20:14 / 11.11.2025
Президент Янги Тошкентда 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
21:50 / 29.10.2025