Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ташаббусли бюджет”да айрим туманларнинг овоз бериш босқичидаги иштироки чекланади
Олтинкўл ва Улуғнор туманларида лойиҳалар ишчи комиссия томонидан асоссиз равишда рад этилганлиги юзасидан ишонч рақамига фуқаролар томонидан шикоятлар келиб тушган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг билдиришича, “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2025 йил 2-мавсуми доирасида фуқаролар томонидан жами 22 263 та лойиҳа келиб тушган бўлиб, шулардан 18 656 таси овоз бериш босқичига ўтказилган.
Маълумот берилишича, Олтинкўл ва Улуғнор туманларида лойиҳалар ишчи комиссия томонидан асоссиз равишда рад этилганлиги юзасидан ишонч рақамига фуқаролар томонидан шикоятлар келиб тушган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан лойиҳаларни амалдаги қонунчиликда белгиланган меъзонларга асосан қайта кўриб чиқиш юзасидан хатлар юборилган бўлсада, тегишли туман ишки комиссиялари томонидан лойиҳалар қайта кўриб чиқилиши таъминланмаган.
“Шу муносабат билан, лойиҳаларни саралаш босқичида амалдаги меъзонларга риоя этилмаганлигини инобатга олиб, фуқаролардан келиб тушган шикоят ва эътирозлар асосида Улуғнор ва Олтинкўл туманларида ташаббусли бюджетнинг 2-мавсуми доирасида лойиҳаларга овоз бериш босқичи ўтказилмайди”, дейилади вахирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, саралашдан ўтган лойиҳалар учун 19-21 август кунлари 3 кунлик тарғибот босқичи ўтказилди. 22 августдан 31 августга қадар эса лойиҳаларга овоз берилади.
Мавзуга оид
17:35 / 30.06.2026
Депутатларга «Ташаббусли бюджет» лойиҳалари бўйича янги имкониятлар берилди
11:10 / 21.03.2026
58 овоздан 13 минг 386 овозгача. «Ташаббусли бюджет» ғолиблари эълон қилинди
18:28 / 15.03.2026
“Мукофотлар учун эмас, ўзгаришлар учун овоз беринг” - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
11:03 / 11.03.2026