“Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 2-мавсумида тарғибот босқичи бошланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарига кўра, 2-мавсум доирасида фуқаролар томонидан 22 623 та таклиф келиб тушган бўлиб, улардан 18 656 таси саралаш босқичидан ўтказилган.
Саралашдан ўтган лойиҳалар учун 19-21 август кунлари 3 кунлик тарғибот босқичи ўтказилади.
Шундан кейин 22 августдан 31 августга қадар лойиҳаларга овоз берилади.







