Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Зеленский офисига «Орешник» билан зарба беришга рози бўлмаган – Лукашенко
Беларус президентининг сўзларига кўра, Путин бу таклифга “асло” деб жавоб берган.
Фото: belta.by
Россия президенти Владимир Путин «Орешник» ракетаси билан Банковая кўчасига (Киевдаги Украина президенти офиси жойлашган кўча) зарба бериш таклифига рози бўлмаган, деди Беларус президенти Александр Лукашенко.
«Инсайдер маълумоти. Россияда кимлардадир шундай ғоя бор эди. Кимлигини айтмайман. Путин бу таклифга «асло» деб жавоб берди. Улар зарба беришга тайёр эдилар. Агар «Орешник» билан зарба берилганида, уларнинг таъбири билан айтадиган бўлсак, қарор қабул қилиш марказларидан ном-нишон қолмасди», — деди Лукашенко.
Аввалроқ Лукашенко 2025 йил охирига қадар Беларус ҳудудида «Орешник» ракета мажмуасини жойлаштириш режалаштирилганини айтганди.
«Орешник» — ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракета. Унинг максимал парвоз масофаси 5500 км, тезлиги 10 Мах (соатига 12,4 минг км) бўлиб, 900 килогача ядро зарядини ташиши мумкин.
Мавзуга оид
10:41
Россия Беларус шарқида “Орешник” ракеталарини жойлаштирмоқда
17:30 / 25.12.2025
Америкаликлар Лукашенконинг самолётини тузатиб беришган ва озиш учун дори тавсия қилишган
23:50 / 17.12.2025
Лукашенко унга қарши намойиш етакчиларини озод қилди. Нега?
21:24 / 27.11.2025