Жаҳон | 21:21 / 22.08.2025
4552
1 дақиқада ўқилади

Сурия ўз миллий валютасини Россияда чоп эттирадиган бўлди - ОАВ

Қайд этилишича, Сурия делегацияси июл охирида Москвага ташрифи чоғида Гознак билан битим имзолаган. Жамият Сурия валютасини президент Башар Асад ҳукмронлиги даврида ҳам чоп этган.

Фото: Reuters

Суриянинг янги валютасини Россиянинг Гознак акциядорлик жамияти чоп этади, деб хабар берди Reuters агентлиги ўз манбаларига таяниб.

Сурия фунти миллий валюта сифатида қолади, лекин инфляция боис деноминация қилинади ва банкнотлардан иккита нол олиб ташланади, деб ёзади агентлик.

Қайд этилишича, Сурия делегацияси июл охирида Москвага ташрифи чоғида Гознак билан битим имзолаган. Жамият Сурия учун банкнотларни президент Башар Асад ҳукмронлиги даврида ҳам чоп этганди.

2024 йил декабрда Асад тахтдан ағдарилди ва “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” гуруҳи ҳокимият тепасига келди.

Май ойида Reuters Сурия ўз валютасини Россия ўрнига БАА ёки Германияда чоп этиш ниятида эканлиги ҳақида хабар берганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид