Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Бухоро вилоятларида ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "I.Y.'' нодавлат олий таълим муассасаси бўлим бошлиғи Б.А. 4 нафар фуқарони ушбу олийгоҳга 3-курсдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига ҳар бири учун 1 000 АҚШ доллари бериши кераклигини айтиб, жами 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Пискент тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ж.Э. ва Б.А. фуқаро К.Х.нинг ишончига кириб, уни гўёки Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ишловчи танишлари ёрдамида мазкур университетга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.И. фуқаро Н.Ш.нинг ишончига кириб, Қирғизистондаги олий таълим муассасасида ўқиганлиги тўғрисида ҳужжат расмийлаштириб, гўёки таълим муассасалари қабул комиссиясида ишловчи танишлари орқали Бухоро инновацион тиббиёт институтига 3-курсдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 16.03.2026
Жиззахда «оперативник» фириб устида қўлга олинди
21:12 / 15.03.2026
Жиззахда тендерда ғолиб чиқишга ёрдам бериш эвазига пул талаб қилганлар ушланди
09:12 / 09.03.2026
ДХХ тезкор тадбирларида икки нафар шахс пул олаётган вақтда ушланди
11:39 / 28.02.2026