Жаҳон | 14:06 / 25.08.2025
1734
2 дақиқада ўқилади

Зеленский: Киев АҚШ билан Россияга узоқ масофадан зарба беришни муҳокама қилмаяпти

Володимир Зеленский WSJ газетасининг АҚШ Киевга Россияга узоқ масофали қуроллар билан зарба беришга рухсат бермаслиги ҳақидаги даъвосини на тасдиқлади, на инкор этди. Украина бунинг учун ўз қуролларидан фойдаланади, деди президент.

Фото: Украина президенти офиси

Украина президенти Володимир Зеленский Американинг The Wall Street Journal (WSJ) газетасининг Пентагон бир неча ой давомида Украинанинг Россияга зарба бериш учун узоқ масофали ракеталардан фойдаланишига тўсқинлик қилаётгани ҳақидаги даъвосини на тасдиқлади, на инкор этди. Бу ҳақда Зеленский 24 август, якшанба куни Украина Мустақиллигининг 34 йиллигини нишонлаш учун Киевга келган Канада бош вазири Марк Карни билан қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди.

"Бугунги кунда биз маҳаллий ишлаб чиқарилган узоқ масофали қуроллардан фойдаланамиз (Россия Федерациясига зарба бериш учун). Ростини айтсам, охирги пайтларда Қўшма Штатлар билан бундай масалаларни муҳокама қилмаганмиз. Бир вақтлар бизнинг энергетика секторимизга берилган зарбаларга жавобан бизнинг зарбаларимиз ҳақидаги турли хил сигналлар йўлланган", дея жавоб қайтарди Зеленский бир кун олдин чоп этилган WSJ мақоласига изоҳ бериб.

Охирги ойларда Украина Қуролли кучлари (УҚК) томонидан Россия ҳудудига узоқ масофали ракеталар билан зарбалар берилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Очиқ маълумотларга кўра, Украина ҳарбийлари бундай ҳужумлар учун узоқ масофали ҳужумкор дронлардан фойдаланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид