Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхона органлари хизматлари тарифлари тасдиқланди
Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан божхона органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати ва тарифлари тасдиқланди.
Ҳужжат президентнинг "Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Рўйхат 68 турдаги хизматларни қамраб олади, жумладан:
- экспорт-импорт операциялари бўйича ахборот олиш (масалан, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва божхона брокерлари томонидан мустақил равишда расмийлаштирилган божхона юк декларациялари тўғрисида ахборот олиш);
- Божхона қўмитасининг ахборот тизимларига тўғридан-тўғри интеграция қилиш орқали бир йил давомида Ўзбекистоннинг ташқи савдо (импорт-экспорт) божхона статистикаси бўйича маълумотларни олиш (товарлар сонига қараб тариф);
- кредит олиш учун тижорат банкига мурожаат қилган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни тижорат банкига унинг сўровига асосан ахборот тизими орқали тақдим этиш;
Марказий божхона лабораторияси томонидан кўрсатиладиган хизматлар: кимёвий хоссалари асосида тўқимачилик матоларининг таркибини аниқлаш; товарлар экспертизаси тури бўйича хизматлар ва бошқалар.
Божхона институти томонидан кўрсатиладиган хизматлар, хусусан: "Ташқи иқтисодий фаолият" ва бошқа йўналишларда ўқиш истагини билдирган талабани ўқитиш ва турар жой билан таъминлаш;
Ҳужжат Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва ССП билан келишилган.
Мавзуга оид
10:00
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026