Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон россияликларнинг банк ҳисоблари ҳақида маълумот йиғишни бошлади
Сентябр ойидан бошлаб арман банклари ва брокерлари мамлакатда ҳисоб рақамларига эга бўлган россияликлар ҳақидаги маълумотларни Россия Федерациясига тақдим этиши шарт. Улар аллақачон Россия фуқаролигига эга бўлган мижозлардан солиқ резидентлиги ҳақидаги маълумотларни сўрашни бошлаган.
Арманистон банклари ва брокерлари мамлакатда ҳисоб рақамларига эга бўлган россияликлардан солиқ резидентлиги тўғрисидаги маълумотларни сўрашни бошлади, деб хабар берди РБК.
2025 йил сентябр ойида Арманистон ва Россия ўртасида молиявий маълумотларнинг автоматик алмашинуви бошланади. Шундай қилиб, россияликларнинг банк ва брокерлик ҳисобларидаги активлари тўғрисидаги маълумотлар Федерал солиқ хизмати учун очилади.
Ахборот алмашинуви Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти стандартига мувофиқ амалга оширилади. Арманистон 2023 йил кузида MLI BEPS конвенциясини ратификация қилганда унга риоя қилиш мажбуриятини олди. Шартнома ва стандартнинг мақсади солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва икки томонлама солиққа қарши курашишдан иборат.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026