Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Япония ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Икки мамлакат ташқи ишлар вазирларининг Стратегик мулоқоти биринчи йиғилиши самарали ўтгани эътироф этилди. «Марказий Осиё + Япония» форматидаги бўлажак саммитни ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 27 август куни расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Япония ташқи ишлар вазири Такеши Ивая бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Япония стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Фаол мулоқотлар давом этаётгани ва амалий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Бугун ўтказилган икки мамлакат ташқи ишлар вазирларининг Стратегик мулоқоти биринчи йиғилишининг самарали натижалари юксак баҳоланди.

Сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг аниқ лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон-Япония маркази фаолиятини кенгайтириш ва келгусида унинг негизида Япониянинг етакчи университетлари иштирокида қўшма университет ташкил этиш режалари қўллаб-қувватланди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар, шу жумладан «Марказий Осиё + Япония» форматидаги бўлажак саммитни ўтказиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
12:03 / 02.02.2026
Япония океан тубида нодир ер элементларини аниқлади
21:06 / 26.01.2026
Японлар пандалар билан хайрлашмоқда – ўзаро муносабатлар ёмонлашгани туфайли Хитой уларни қайтариб олмоқда
14:44 / 23.01.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун Японияда ойига камида 2 минг доллар маош таклиф этилмоқда
11:47 / 21.01.2026