Ўзбекистон | 13:15 / 29.08.2025
2602
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистоннинг мигрантларни тайёрлаш маркази Ўзбекистонда ўз филиалини очади

Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Қозоғистоннинг Атирау шаҳридаги APEC Training Center халқаро ўқув маркази делегациясининг Ўзбекистонга амалий сафари ташкил этилди.

Фото: Дунё

Қозоғистон вакиллари сафар давомида Ўзбекистон Миграция агентлиги мутасаддилари билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистон фуқароларини хорижда, биринчи навбатда Европа Иттифоқи мамлакатларида ишга жойлаштириш, Ўзбекистонда APEC Training Center ўқув маркази ваколатхонасини очиш ва қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.

APEC Training Center халқаро ўқув маркази ходимлари, шунингдек, Ангрен шаҳридаги Миграция агентлиги ўқув маркази фаолияти билан танишди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Мулоқот чоғида NCCER ва City & Guilds аккредитация тартиби хусусида фикр алмашилди. Мазкур тизимни Ўзбекистон ҳудудида татбиқ қилиш ҳамда ўқув дастурларини мамлакатда қўллаш тизимини ўрганишга келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид