Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим-тарбия, аҳоли саломатлиги учун қанча куч ва маблағ керак бўлса, барчасини сафарбар этамиз – Шавкат Мирзиёев
Президент Мустақилликнинг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирида нутқ қилиб, ижтимоий ҳимоя, сифатли таълим-тарбия ва аҳоли саломатлиги бўйича барча ишларга янги шиддат берилишини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» боғида давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирида нутқ қилди.
Давлат раҳбари ижтимоий ҳимоя сиёсатининг бутунлай янги модели яратилганини таъкидлади. Бу йилнинг ўзида ёрдамга муҳтож аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга 19 триллион сўм маблағ йўналтирилаётгани таъкидланди.
«Биз тадбиркорликни ривожлантириш, кексалар, хотин-қизлар, ёшлар, ижтимоий ёрдамга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича ишларимизга янги шиддат берамиз. Халқимиз учун муносиб шароитлар яратиш борасидаги ислоҳотларимиз бир дақиқа ҳам тўхтамайди», деди давлат раҳбари.
Сифатли таълим-тарбия, аҳоли саломатлиги келгуси тараққиётимизни ҳал қиладиган энг муҳим масала экани таъкидланди.
«Ўтган йили юртимиз ёшлари Топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллагани барчамизни албатта қувонтиради. Айниқса, фарзандлари дунёдаги энг нуфузли университетларда таълим олаётган ота-оналарнинг хурсандчилигини сўз билан ифода қилиб бўлмайди», деди президент.
Сўнгги йилларда тиббиёт учун маблағлар 6 карра оширилди, сифатли тиббий хизматлар маҳаллагача туширилди. Аҳолининг турмуш шароитлари яхшиланиб бораётгани натижасида ўртача умр кўриш даражаси 73,8 ёшдан 75,1 ёшга узайди.
«Биз таълим-тарбия учун, аҳоли саломатлиги учун, муаллим ва шифокорларни қўллаб-қувватлаш учун қанча куч ва маблағ керак бўлса, барчасини сафарбар этамиз!» деди президент.
Давлат раҳбари спорт соҳасидаги ютуқларни ҳам эътироф этди.
«Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, Ўзбекистонни чинакам спорт мамлакатига айлантириш мақсадида истиқболли ўғил-қизларимизга атаб Тошкентда улкан Олимпия шаҳарчасини барпо этдик. Мамлакатимиз тарихида биринчи марта замонавий таълим ва билим берадиган Футбол академияси қад кўтарди. Ишончим комил, замонавий спорт архитектурасининг ноёб дурдонаси бўлган ушбу мажмуалар минглаб бўлғуси чемпионларимиз учун юксак парвоз майдонига айланади», деди президент.
Мавзуга оид
21:54 / 25.12.2025
Путин Россияда автомат-одамлар пайдо бўлишига йўл қўймасликни талаб қилди
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
19:51 / 24.12.2025
Зўравонликдан жабрланган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади
15:26 / 18.12.2025