Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Камала Ҳаррисни давлат муҳофазасидан маҳрум қилди
Ҳарриснинг давлат қўриқловидан маҳрум этилиши унинг агентлар томонидан кеча-ю кундуз кузатувсиз қолишини англатади.
АҚШ президенти Доналд Трамп собиқ вице-президент ва сайловдаги рақиби Камала Ҳаррисни давлат муҳофазасидан маҳрум қилди, деб хабар берди CNN.
Қонунга кўра, собиқ вице-президент Махфий хизмат ҳимоясидан 6 ой давомида фойдаланиш ҳуқуқига эга - Ҳаррис учун бу муддат 21 июлда тугади. Бироқ Жо Байден ваколат муддати тугаши арафасида Ҳарриснинг қўриқлаш хизматини яна бир йилга узайтирган эди.
Трамп ўзининг янги фармони билан Байденнинг аввалги фармонини бекор қилди. Ҳарриснинг давлат қўриқловидан маҳрум этилиши унинг агентлар томонидан кеча-ю кундуз кузатувсиз қолишини англатади. Шунингдек, Махфий хизмат унинг ижтимоий тармоқларини потенциал таҳдидлар нуқтаи назаридан таҳлил қилишни тўхтатади.
Ҳарриснинг қўриқловдан маҳрум этилиши унинг «107 кун» китоби тақдимоти бошланишига тўғри келмоқда. Унда 2024 йилги сайловга тайёргарлик жараёни ҳақида ҳикоя қилинади. 23 сентябрь куни шу муносабат билан собиқ вице-президент АҚШ бўйлаб гастрол сафарига чиқади.
Мавзуга оид
17:56
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
12:58
Тошкент АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик ютуқни юқори баҳолади
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026