Жаҳон | 23:13 / 01.09.2025
4950
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг катта айсбергнинг майдони деярли минг квадрат километрга қисқарди

1 сентябрь ҳолатига кўра, айсберг Атлантика океанидаги Жанубий Жоржия оролидан 70 километр шимолда сузиб юрибди.

Фото: Вадим Махоров

Дунёдаги энг катта A23a айсберги ёзнинг уч ойи ичида минг квадрат километрга яқин майдонни йўқотди, деб хабар берди Арктика ва Антарктика илмий-тадқиқот институти (ААНИИ).

Айсбергдан майдони 60 дан 300 квадрат километргача бўлган учта бўлак ажралиб чиқди. Июнь ойи бошида A23a майдони 2730 квадрат километрни ташкил этди, бу Россия пойтахти Москва майдонига тенг. Сентябрь ойи бошига келиб, айсберг майдони 1750 квадрат километрга баҳоланмоқда (Санкт-Петербург майдони билан таққослаш мумкин), деб хабар берди ААНИИ.

1 сентябрь ҳолатига кўра, айсберг Атлантика океанидаги Жанубий Жоржия оролидан 70 километр шимолда сузиб юрибди.

A23a айсберги 1986 йилда Ғарбий Антарктидадаги Филхнер шельф музлигининг ташқи чеккасидан ажралиб чиққан. Ўша пайтда унинг майдони 4170 квадрат километр деб баҳоланган. У 30 йилдан ортиқ вақт давомида Уэдделл денгизининг марказий қисмида саёзликда бўлган, кейин эса Антарктида қирғоқлари бўйлаб ҳаракатлана бошлаган ва 2023 йил ноябрь ойининг ўрталарида океанга чиққан. Айсберг сузишда давом этди ва 2025 йил бошига келиб Жанубий Жоржияга яқинлашди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид