Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Еврокомиссия раҳбари самолётининг GPS сигналини ўчириб қўйганликда айбланди
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг самолёти Болгарияга қўнаётганда GPS сўндирувчи тизимлар таъсирига тушиб қолди.
Фото: Getty images
CNN хабарига кўра, ҳодиса 31 август куни, самолёт Пловдивга қўнаётганда содир бўлган. Вазиятдан хабардор манбанинг сўзларига кўра, навигация тизимлари ишдан чиққан ва учувчилар қоғоз хариталардан фойдаланишга мажбур бўлган.
«Аэропорт атрофидаги бутун ҳудуд GPS сигналисиз қолди. Бир соатлик айланишдан сўнг, учувчи самолётни қўлда қўндиришга қарор қилди. Бу сўзсиз аралашув эди», деди суҳбатдошлардан бири.
The Financial Times газетасининг уч расмий шахсга таяниб ёзишича, ҳодиса Россиянинг аралашув операцияси сифатида баҳоланмоқда.
Болгария ҳаво ҳаракатини бошқариш хизмати ҳодиса фактини тасдиқлади.
«2022 йил февраль ойидан бошлаб GPS сигналларини ўчириш ва симуляция қилиш ҳолатлари сезиларли даражада ошди. Ушбу тўсиқлар сигналларни тўғри қабул қилишни бузади ва авиация ҳамда ерусти тизимлари учун жиддий операцион муаммоларни келтириб чиқаради», дейилади хабарда.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков FT’га берган изоҳида айбловларни рад этиб, «маълумотларингиз нотўғри», деди.
Ҳарбийлар ва махсус хизматлар томонидан стратегик объектларни ҳимоя қилиш учун анъанавий равишда қўлланиладиган GPS-сўндириш ва сигналларни алмаштириш фуқаролик инфратузилмасини бузиш учун тобора кўпроқ қўлланилмоқда. Скандинавия ва Болтиқбўйи давлатлари расмийлари Москвани навигация тизимларини мунтазам равишда ўчириб қўйишда бир неча бор айблаган. Европа ҳукуматлари бундай ҳодисаларнинг кўпайиши самолёт ҳалокатларига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда, чунки улар парвоз пайтида самолётларни «кўр қилади».
Урсула фон дер Ляйен Варшавадан Пловдивга Болгария бош вазири Росен Желазков билан учрашиш ва мудофаа корхоналарига ташриф буюриш учун йўл олган эди. Ушбу ташриф Россиянинг Украинага қарши уруши шароитида мудофаа тайёргарлигини кучайтириш мақсадида Европа Иттифоқининг фронтолди мамлакатлари бўйлаб сафарининг бир қисми бўлди.
Мавзуга оид
11:19 / 13.12.2025
Болгария еврога ўтиш арафасида: оммавий норозилик ва ҳукумат истеъфоси
17:39 / 12.11.2025
Тошкентда чиқинди ташувчи техникалар ҳаракатини GPS орқали кузатиш яратилди
15:41 / 07.11.2025
Болгарияда “Лукойл” НҚЗни сотиш: парламент президент ветосини енгиб ўтди
11:45 / 01.11.2025