Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Бош штаби: Герасимов Россия муваффақиятсизликларини яширишга ҳаракат қилмоқда
Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Герасимовнинг муваффақиятли «мавсумий» ҳужум ҳақидаги баёноти Россия операцияларидаги муваффақиятсизликларни яширишга уринишдир, дея таъкидлади Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Унга кўра, Россия Федерацияси бирор йирик шаҳарни қўлга киритмаган.
Фото: Maksym Kishka/REUTERS
Украина Қуролли Кучлари (УҚК) қўмондонлиги Россиянинг сўнгги бир неча ой ичида армия ҳужумидаги тахминий муваффақиятлари ҳақидаги даъволарини шубҳа остига қўйди. Украина Қуролли кучлари Бош штаби Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовнинг тегишли баёнотларига қарамай, «Россия қўшинлари ҳеч қандай йирик шаҳар устидан тўлиқ назорат ўрнатгани йўқ», дея маълум қилди.
Украина қўмондонлигига кўра, Герасимов «орзуларини ҳақиқат сифатида кўрсатишга» ва «2025 йил баҳор-ёзги кампанияси натижалари» ҳақида ёлғон маълумот тарқатишга уринган, чунки Россия Федерациясининг сўнгги «мавсумий» ҳужуми «деярли ҳеч қандай натижа» тугаган.
«Оккупантлар томонидан босиб олинган ҳудудлар ва аҳоли пунктлари бўйича тақдим этилган рақамлар сезиларли даражада ошириб юборилган», — дея таъкидлади Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Шу билан бирга, Россия Қуролли кучларининг Украинанинг янги ҳудудларини эгаллаб олишга уриниши натижаси уларнинг катта миқёсдаги йўқотишларидир, дейилади баёнотда. «Йил бошидан буён Харкив, Луханск ва Донецк вилоятларидаги жангларда россияликлар қарийб 210 минг аскарини йўқотди, улар ҳалок бўлди ёки яраланди, 2174 та жанговар зирҳли техника, 1201 танк, 7303 та артиллерия тизими ва 157 та реактивлар йўқ қилинди», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:35
Россия Мудофаа вазирлиги: 2025 йилда Украинадаги урушга 11 трлн рубл сарфланади
16:03
«Божлар – менинг севимли сўзим». Трамп халққа мурожаат қилди
14:17
Мерц: Украина учун ишончли хавфсизлик кафолатлари — тинчликнинг “нархи”
14:01 / 17.12.2025