Жаҳон | 13:25 / 02.09.2025
3307
2 дақиқада ўқилади

ЕИнинг Ватикандаги элчиси Трамп ва Путин ҳақида: ЕИ кучли бўлиши керак

Европа Иттифоқи «кучли одамлар» – Доналд Трамп ва Владимир Путин олдида қатъийлик кўрсатиши керак. Таслим бўлганлар улар томонидан жиддий қабул қилинмайди, деди Мартин Зелмайр.

Мартин Зелмайр Фото: Tobias Steinmaurer/APA/picturedesk.com

Европа Иттифоқи ҳокимият тилида гапиришни ўрганиши ва «кучли одамлар»: АҚШ ва Россия президентлари – Доналд Трамп ва Владимир Путин олдида қатъийлик кўрсатиши керак. Бундай фикрни Европа Иттифоқининг Ватикандаги элчиси Мартин Зелмайр 1 сентябр, душанба куни кечқурун Саксония католик идорасининг Дрездендаги йиллик қабулида билдирди.

«Кучли одамлар даври халқаро муносабатларга узоқ вақтдан бери кузатилмаган ноаниқлик олиб келяпти, - деди у. - Бир неча ой олдин имконсиз деб ҳисобланган нарсалар содир бўлмоқда».

Зелмайрнинг сўзларига кўра, Трамп ва Путин «куч тилини ҳам, заифлик тилини ҳам тушунади»: «Доим таслим бўлган ҳар бир киши улар томонидан жиддий қабул қилинмайди». Шу муносабат билан немис юристи Европа Иттифоқи АҚШдан келадиган маҳсулотларга жавоб божлари жорий этиши керак, деган фикрни билдирди. Ахир, «иқтисодий кучсиз Европа Иттифоқи «кучли одамлар»га қарши ҳеч нарсага эга эмас».

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид