Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фирибгарликда айбланиб, қидирувда бўлган шахслар Туркиядан депортация қилинди
Улар Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларида қўлга олинган. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси кейинги вақтларда фирибгарлик содир этилиши ҳолатлари юзасидан мурожаатлар ортганини билдирди.
Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган комплекс тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланган 3 шахс қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди. Улар қидирувда бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, қўлга олинган ва Ўзбекистонга депортация қилинган шахслар 1982 йилда Бухоро вилоятида туғилган Арабов Ғанижон Муродиллоевич, 1992 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Бобоюсупова Шохиста Тўқсанбой қизи ҳамда 1970 йилда Навоий вилоятида туғилган Муқимова Гулзода Хушвақтовна бўлган.
Ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан ИИВ ёки унинг қуйи тизимларига, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилиш сўралган. Шунингдек, кейинги вақтларда фирибгарлик содир этилиши ҳолатлари юзасидан Бош консулхонага келаётган мурожаатлар сони ортгани маълум қилинган. Бош консулхона фуқароларни фирибгарларга алданиб қолмасликка чақирган.
Олдинроқ Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Таиландда ушланиб, Ўзбекистонга депортация қилинганди.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026