Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Афғонистонга мунтазам депортация қилиш механизмини яратмоқчи
Германия ҳукумати Афғонистонга депортация қилишнинг доимий механизмини тайёрламоқда, дея хабар беради ИИВ. Толиблар ҳокимият тепасига келганидан бери Афғонистонга бор-йўғи иккита депортация парвози амалга оширилган.
Фото: Qiam Noori/dpa/picture alliance
Германия ички ишлар вазири Александр Добриндт Германияда бошпана бериш рад этилган афғон фуқароларини Афғонистонга депортация қилишни мунтазам йўлга қўймоқчи. «Федерал ҳукумат депортациянинг доимий механизмини яратиш устида жадал ишламоқда», деди Германия ИИВ вакили dpa агентлигига.
Унинг сўзларига кўра, ушбу жараён доирасида «барча ҳуқуқий ва операцион вариантлар» кўриб чиқилмоқда. Идоранинг таъкидлашича, июл ойида бўлиб ўтган депортация парвозида бўлгани каби, Қатар депортацияларда иштирок этадими ёки йўқми ҳали номаълум.
2021 йил ёзида Афғонистонда «Толибон» ҳаракати ҳокимият тепасига келганидан кейин Германия афғон фуқароларини чиқариб юборишни тўхтатди. Улар бор-йўғи бир йил аввал – 2024 йил августида, судлар томонидан жиноятларда айбдор деб топилган 28 нафар афғон фуқароси Германиядан Кобулга етказилганида қайта тикланган. Кетишдан олдин уларнинг ҳар бири 1000 евродан олган.
Мавзуга оид
13:37 / 14.01.2026
Германия, Франция, Италия ва Британия Эрон элчиларини ТИВга чақирди
12:13 / 14.01.2026
Арктика хавфсизлиги: Германия Россия ва Хитой таҳдидларига ишора қилди
18:18 / 12.01.2026
Россия-Украина уруши давомийлиги бўйича СССР-Германия урушига тенглашди
13:13 / 10.01.2026