Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ўқувчилар олдида ўқитувчиларни ҳақорат қилган мактаб директори ишдан бўшатилди
Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тизимда фаолият юритаётган барча ходимлар касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиши шартлигини таъкидлади.
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 62-сонли умумтаълим мактаб раҳбари томонидан 1-синф ўқувчилари олдида мактабнинг аёл педагог ходимларини ҳақорат қилгани айтилган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, ушбу ҳолат бошқарма томонидан ўрганилди.
“Ушбу ходимга нисбатан қонун доирасида чора кўрилиб, лавозимидан озод этилган”, дейилади бошқарма хабарида.
Шу билан бирга, бошқарма тизимида фаолият юритаётган барча ходимлар касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиши шартлиги таъкидланган.
Мавзуга оид
07:58 / 06.05.2026
Тошкентдаги айрим мактабларда давомат «ақлли» камералар орқали назорат қилинади
11:37 / 28.04.2026
“Энди пиёда боришмайди” — чекка жойлардаги мактабларга автобуслар топширилди
10:06 / 25.04.2026
Дунё бўйлаб мактабларда телефон чекловлари кескин ошди
20:36 / 22.04.2026